ҚИШ ИЛҲОМЛАРИ
Шукрулло, Ўзбекистон халқ шоири
ҚИШ ЭРТАСИ
Қиш эртаси, нақадар гўзал!
Атроф текис, оппоқ-оппоқ қор.
Гўё олам энди яралиб,
Оқ шоҳидек тўкмаган оҳор.
Тол, ниҳоллар қорга бурканиб,
Тизза бўйи қилганлар таъзим.
Фақатгина мирзатераклар
Куёв каби турар мағрур, жим.
Тонгда тушган изни беркитиб,
Учқунлади қор устига қор.
Доғ кўринмас олам бетида,
Қалбим каби тоза, беғубор.
1945 йил. Читать дальше...