Харьковдаги уйлардан бири подъездига қон сепиб, гўшт бўлакларини ташлаб кетишди. Бу ниманинг белгиси?..
Украинанинг Харьков шаҳридаги кўп қаватли уй подъездига номаълум кимсалар қон сепиб, хом гўшт бўлакларини ташлаб кетишди. Шу уйда яшовчи аёллардан бири ёқимсиз манзарага кўзи тушгани ҳамоно полицияга хабар берди. Маълум бўлишича, шу подъездда яшаган бир аёл кимлардандир катта пул қарз бўлган. Қарзини тўлай қолмагач, қарз берганлар подъездга қон сепиб, хом гўшт бўлакларини ташлаб кетган. Бу қарзини тўламаса, шундай аҳволга тушиши, яъни, ўлим топиши дегани эди. Ҳозир эса аёл бу уйда яшамас экан.
Полициячилар ушбу факт юзасидан суриштирув ишларини бошлашган.