Диққат! Иркутскда сув тошқинлари. Қурбонлар сони 5 кишига етди…
Россиянинг Иркутск вилоят фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий хабарига кўра, сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони беш кишига етган. Улар орасида бир нафар гўдак ҳам бор. Сув тошқинлари 3, 5 мингта турар жойни вайронага айлантирди. 13 та автомобиллар ўтиши учун мўлжалланган кўприклар бузилди. 17 та автомобил йўли ҳам фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган.
Жойларда одамлар вертолёт ёрдамида хавфсиз жойларга кўчирилди. Жабрдийдаларнинг гапига қараганда, сув сатҳи шу қадар юқори бўлганки, барчалари уйлар томига чиқиб жон сақлашга мажбур бўлишган. Аммо қўй-моллар, отлар ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Ҳукумат раҳбарлари жабрланганларга моддий кўмак бериш масаласи билан ҳам жиддий шуғулланишмоқда. Сув тошқинлари туфайли жиддий тан жароҳати олганларга 200 минг рублдан моддий кўмак берилади. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига эса 400 минг рублдан моддий ёрдам ажратилади.
Астағфирилло!!!