Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси ташкил этилди, Зулайҳо Маҳкамова унга раҳбарлик қилади
Ўзбекистонда Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси ташкил этилди. Депутатлар Зулайҳо Маҳкамова номзодини қўмита раҳбари ва бош вазир ўринбосари лавозимига маъқуллашди. У олдинроқ Тўрақўрғон тумани ҳокими ва Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.