КУН КУЛГИСИ…
* * *
Ёши элликдан ошган эркак уйи эшигини тақиллатди. Остонада пайдо бўлган хотини уни кўриб жаврай кетди:
— Ҳа-а, қари тулки, қаерларда юрибсиз? Яна ярим кечагача ичгансиз, улфатларингиз билан муштлашгансиз, ҳойнаҳой менга хиёнат қилгансиз-а, шундайми? Гапиринг!..
Эркак бошини эгган кўйи жавоб қилди:
— Йўқ, хотин, дорихонада қулоғим учун эшитадиган мослама олишга навбатда тургандим.
* * *
— Дадаси, нега ҳадеб менга ит билан муомала қилгандай муносабатда бўлаверасиз? Уни олиб кел, буни олиб бор!.. Нима мен сизга итмидим?
— Ким сени итга тенг қиляпти?
— Ҳозир манави таёқ билан бир тушираман, биласиз-қўясиз!
— Хотинжон! Таёқни ташла! Хотин, ФУ!
* * *
— Қиш ёмон-да! Машинанинг қулфигача музлаб қоляпти. Сира оча олмаяпман.
— Қайнаган сув қуйиб кўр.
— Ие, жиннимисан? Энди машина ўғирлашга қўлимда чойнак билан боришим қолувмиди?
* * *
Икки жинни далада кетишаётганди. Нарироқда бошқа бир жинни қўлларини уёқдан-буёққа силкитиб, ўзини худди сувда сузаётгандек тутарди. Жиннилардан бири шеригига деди:
— Қара, шунақаларнинг дастидан ҳаммани жинни деб ўйлашади.
— Ҳа, агар сузишни билганимда-ку, ҳозир чўктириб юборган бўлардим уни.
* * *
— Дадаси, сизга иккита янгилигим бор. Бири ёмон, иккинчиси яхши.
— Ёмонини айт.
— Мен ҳомиладорман!
— Яхшиси-чи?
— Вой, қўрқманг, бола сизники эмас.
* * *
Кампир поликлиникага келди. Қараса, йўлакда оқ халат кийган йигит турибди. Унга мурожаат қилди:
— Ўғлим, кўзим ўтмаяпти. Қулоқ дегани қаерда ўзи?
— Қулоқмас, отоларинголог. Ҳов анави эшикка кирасиз.
Бироздан сўнг кампир яна унинг олдига қайтиб келди.
— Ўғлим, кўз қаерда?
— Кўз эмас, окулист. Ҳов ана, кўк эшик.
Орадан ярим соатлар ўтиб кампир тағин ўша йигитга рўпара келди.
— Болам, сен ўзи ким бўлиб ишлайсан?
— Онажон, сизнинг тилингизда нима дейилади, билмадим-у, мен гинекологман.
* * *
Генерал ҳарбий қисм ҳовлисида сайр қилиб юрган аскардан сўради:
— Нега ишсиз юрибсиз? Хизматга чақирилмасингиздан аввал ким бўлиб ишлагансиз?
— Савдо фирмаси директори эдим.
— Қўл остингизда неча киши ишларди?
— Ўн киши.
— Хўп, ўшалардан биронтаси ишламай ўтирган бўлса, қандай чора кўргансиз?
— Ўша заҳоти ишдан бўшатиб юборганман.
* * *
Талаба дўстининг устидан бир кулмоқчи бўлиб у келиб ўтирадиган курсига бўёқ суриб қўйди. Дўсти кириб келиб сўз қотди:
— Оғайни, мен…
— Аввал ўтир.
— Тўғриси, мен сенга…
— Ўтирсанг-чи!
Иккинчи талаба жойига ўтиргач, сўради:
— Хўш, нима демоқчи эдинг?
— Бугун сенинг шимингни кийиб келгандим.
* * *
— Дада, нега ойимга уйлангансиз?
Ота хотини томонга ўгирилди-да, ғудраниб қўйди:
— Кўрдингми, хотин, сенга нима учун уйланганимни ҳатто болаям тушунмаяпти!
* * *
Старшина оддий аскарни уришяпти:
— Сени уч марта чақиртирдим. Нега келмадинг?
— Мен қўнғироқни эшитмай қолибман.
— Нимага тез келиб қўнғироқни эшитмай қолганинг ҳақида ҳисоб бермадинг?