«Хотин-қизлар қўмитаси! Бир маротаба мард бўлиб, тан олинг! Биз иш ўрни яратмаяпмиз, биздан хато ўтяпти денг!»
Аёлларни 23 ҳил тоифага бўлишибди жиноятчиликка мойил сифатида…. эҳ!!
Хафа бўлманг опа-сингилларим!
Туманлардаги хотин-қизлар мардикор бозорини билишмайди..?
20 минг сўмга эртадан кечгача қора меҳнатга ботиб ишлашларини билишмайдими?
Эрсиз ногирон болаларини катта қилаётган, бахорда қурт боқиб, кузда пахта териб қўллари қадоқ бўлган, 40 ёшга кирмай 60 ёшли кампир бўлиб қолган аёлларни аҳволини билишмайдими?
Бир йил фермерни қўлида ишлагани учун маош олмай 700 кг буғдойу, 200 боғ ғўзарая олишини билишмайдими..?
Тирикчилик учун дунёга чочилиб кетган оғир меҳнат қилаётган муқаддас аёлларни билишмайдими?
Охирги марта қачон гул совға олганингизни эслайсиз қишлоқ аёли?
Эрта тонгда туриб эри билан ғишт ташаган, лой қуйган, молни бўқидан таппи қилган аёллар-а?
Қачон салонга борганингизни эслай олмаган аёллар?
Пиёз тозаловчи-аёл!
Ғишт ташувчи -аёл!
Мардикор – аёл!
Энди жиноятчиликка мойил – аёл!
Эҳ аёллар!
Дима Қаюм сатрлари..