Танзила Норбоева янги лавозимга тайинланди
Бугун, 21 июнь куни Танзила Норбоева Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз Танзила Норбоева 2016 йилдан жорий йилнинг 20 июнига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритди.