Танзила Норбоева: “Эркаклар қўзғалони” бўлди, улар аёллар учун умуман махсус ишонч телефонлари ишга туширилишини исташмади
Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева пойтахтимиздаги «City Palace» меҳмонхонасида БМТнинг “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида“ги Конвенцияси (CEDAW) қўмитаси тавсияларининг бажарилиши юзасидан давра суҳбатида айтди. Эркаклар “1146” ишонч телефонларига қўнғироқ қилишиб, устидан шикоят тушган эркаклар жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилишларидан хавотир олганлар. Ҳозирги кунгача мазкур телефонлар орқали 7 мингга яқин […]