Россиялик блогер бир видеони тарқатганидан сўнг ҳибсга олинди
Видео маҳаллий жиноий тўда бошлиғининг дафн маросимида бир қанча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари қатнашгани ҳақидаги иддаоларга сабаб бўлди.
Бу ҳақда 12 январь куни норозилик намойишлари бостирилишини мониторинг қиладиган мустақил OVD-Info ташкилоти хабар тарқатди.
Узоқ Шарқдаги Хабаровск ўлкасида ҳибсга олинган блогер Виктор Торопцев норозилик сифатида очлик эълон қилди. Ҳибсга олишга блогернинг ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиш вақти ўтиб кетгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Блогер ўзининг ҳибсга олинишини ноқонуний, деб ҳисобламоқда.
OVD-Infoга кўра, аслида у 8 январь куни YouTube тармоғида видео тарқатгани учун ҳибсга олинган.
Ҳозиргача Торопцевнинг ҳибсга олинишига оид бирор расмий хабар тарқатилмади.