Рамзан Қодиров 6 яшар болакайни қўриқчилик хизматига ишга олди (видео)
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қўриқчиликка олти ёшли Муҳаммад-Эми Газиевни ишга олди, деб хабар бермоқда Sputnik. Боланинг ота-онаси фарзанди Чеченистон раҳбарига қўриқчилик қилиш истаги ҳақида баён этган видеони тармоққа жойлаштирди. Бу видеони кўрган Қодиров боланинг орзусини амалга оширишга қарор қилди. «Бугундан бошлаб ҳеч нарсадан хавотир олмасам бўлади. Менда дунёда тенги йўқ профессионал-қўриқчи пайдо бўлди», — деб ёзди Қодиров ўзининг Instagram саҳифасида. Қодировнинг сўзларига кўра, бола қўрқмас, қатъий ва жазоратга тўла. Читать дальше...