Другие новости Грайворона и Белгородской области на этот час
Актуальные новости сегодня от ValueImpression.com


Опубликовать свою новость бесплатно - сейчас


Россия кемалар ва самолётлар гуруҳини Қримда тўплаган. Ҳудудда нималар бўляпти? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Фото: VITALY NEVAR/TASS Бу ҳудудга ҳарбийлар жойлаштирилиши Россия ва Украина чегарасида юзага келган кескинлик фонида кузатилмоқда, бу ерга сўнгги ҳафта давомида каттагина қўшин олиб келинган. Вазият Ғарб давлатларида ташвиш уйғотмоқда - хусусан, АҚШ, Европа Иттифоқи ва НАТО Россияни ҳудуддаги ҳарбий кучларини оширишни тўхтатишга чақирган. Кемалар ва ҳарбийларни кўчириш бўйича сўнгги ҳаракатлар Россия мудофаа вазирлиги томонидан ҳам тасдиқланган. Вазирлик буни режалаштирилган ҳарбий-ўқув машғулотлари ўтказилиши билан изоҳлаган. Сешанба куни тонгда Россия 20 апрелдан 24 апрелгача Қрим ва Қора денгиз ҳудудининг бир қисми устидан парвоз қилиш чекланишини маълум қилди. Бу ҳудуд самолётлар парвози учун хавфли экани билан изоҳланди. Бундай чоралар одатда ҳарбийлар хатолик билан фуқаролик самолётларини уриб туширмаслиги учун ўқув машғулотлари чоғида ҳам қабул қилинади. Экспертлар ҳозирги машғулотлар аннексия қилинган Қримда советлардан кейинги даврда ўтказилаётган энг йирик машғулотлар эканини айтишмоқда. Улар Қримда жамланган ҳарбий гуруҳлар Украинага қарши қўлланишини эҳтимолдан йироқ деб ҳисоблашмоқда, аммо Москва ўз ҳаракатлари билан Киевга сиёсий сигнал юбораётганини истисно қилишмаяпти. Қрим яримороли Россия томонидан 2014 йил баҳорида эгаллаб олинганди. Шундан сўнг Ғарб мамлакатлари Россияга қарши санкциялар жорий этган, Украина яриморолни қайтариб олиш ниятидан қайтмай келади. Россия самолётлари пастроқдан туриб кемаларга ҳужум қилишни машқ қилмоқда Душанба куни Россия Жанубий ҳарбий округи матбуот хизмати Қримда авиация машғулотлари ўтказилаётгани ва унга ҳарбий-космик кучлар авиацияси, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва Қора денгиз флотининг 50та самолёти жалб этилгани ҳақида хабар қилди. Машғулотларда қирувчи самолётлар, бомбардимончилар ва штурмовиклар иштирок этган. SERGEI MALGAVKO/TASS Хабарда аниқлик киритилишича, самолётлар ракетналар учириш ва денгиздаги нишонларни бомбалаш, мураккаб об-ҳаво шароитларида парвозларни амалга ошириш ҳамда сув устида паст баландликда парвоз қилиш каби машқларни амалга оширишган. Шунингдек, учувчилар кемаларнинг зарбдор гуруҳларига ҳамроҳлик қилиш ҳамда «Қора денгиз сувларида хавфсизликни таъминлаш пайтида разведка гуруҳлари» таркибида ҳаракатланишни ўрганишган. Бундан ташқари, россиялик штурмовиклар самолётларни Қримдаги ва унинг ташқарисидаги аэродромларга тезкорлик билан кўчириш амалиётини машқ қилишган. Хабарда қайд этилишича, бу машқларнинг барчаси барча ҳарбий округ тузилмалари, Қора денгиз флоти ва Каспий флотилиясининг 2021 йилга режалаштирилган машғулотлари доирасида амалга оширилган. Шу билан бирга, машғулотлар «мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда масъулият чегарасида» ўтказилгани қайд этилган. Қора денгизга қўшимча кемалар ташланган Турли кузатувчилар сўнгги ҳафталарда Россиянинг Украина билан чегара ҳудудида ва Қримда турли армия тузилмалари тўпланаётгани ҳақида хабарлар бериб келишмоқда. Айниқса Россия ҳарбий-денгиз флоти кемалари Қора денгизда фаоллашган - ўтган ҳафта ичида у ерда йирик кемалар гуруҳи тўпланган. Хусусан, бошқа флотлардан кемалар Қора денгиз флотига келиб қўшилган. Кемаларнинг кўпчилиги денгиздан десант туширишга мўлжалланган воситалар билан жиҳозланган. 17 апрел куни Қора денгиз ҳудудига Керчен бўғози орқали Каспий флотилияси кемалари отряди кирди. Бу гуруҳ Қора денгиў флоти қўмондонлиги бўйсунивига ўтди. Кемалар дарё ва Волга-Дон канали бўйлаб 100 километр масофани босиб ўтишган. Отряд таркибида - учта артиллерия ва саккизта десант катерлари, шунингдек, таъминот кемалари мавжуд. 18 апрел куни Қора денгиз акваториясига Босфор бўғози орқали иккита катта десант кемаси - «Калининград» ва «Королев» кирди. Улар Болтиқ флоти таркибида. Бунгача шу куни Қора денгизга Россия Шимолий флотининг «Александр Отраковский» ва «Кондопога» десант кемалари кирганди. 14 апрел куни Қора денгиздаги базадан катта десант кемаларини ўз ичига олган кемалар гуруҳи очиқ денгизга чиққан, бу гуруҳ таркибида қанча миқдорда ва қандай десант кемалари ҳаракатлангани ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Бу гуруҳ таркибида «Адмирал Макаров» фрегати, «Грайворон» ва «Вышний Волочек» кичик ракета кемалари, «Самум» ракета кемаси, денгизни миналардан тозаловчи «Иван Голубец» тралчи кемаси бўлган. Жанубий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарига кўра, улар миналаштирилган ҳудуддан ўтиш машқларини бажаришган. Қрим шарқида ҳарбий лагерь пайдо бўлди Ўтган ҳафтада Германиянинг Spiegel нашри Қрим яримороли шарқида каттагина армия лагери пайдо бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Нашр сунъий йўлдош орқали олинган тасвирларни келтирган. Бу маълумотларга кўра, лагерь яриморол шарқидаги Марфовка аҳоли яшаш пунктидан 30 километр масофада барпо этилган. 16 апрел куни Жанубий ҳарбий округ матбуот хизмати 58-армия қисмлари Қримда машғулотлар ўтказгани ҳақида хабар берди. Хабарда 58-армия бўлинмалари машғулотни Жанубий ҳарбий округнинг Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг 4-армияси, Қора денгиз флоти ва Каспий флотилияси билан ҳамкорликда ўтказгани, бу режалаштирлган машғулот бўлиб, унда Жанубий ҳарбий округ ҳарбийларининг қишки даврдаги таълими якунлари текширувдан ўтказилгани қайд этилган. Икки армияни кўчириш Апрел ойи бошидан буён АҚШ ва Европа мамлакатлари россиялик ҳарбийлар Украина билан чегаралар яқинига келтирилаётганидан хавотирларини билдириб келмоқда. Аммо Россия ўз ҳарбийларини чегара томон сураётгани ҳақидаги хабарлар март ойи охиридаёқ ижтимоий тармоқларда пайдо бўлганди. 30 март куни New York Times Украина шарқида вазият кескин ёмонлашгани, минглаб рус ҳарбийлари Украина чегараларига, хусусан, Ростов, Брянск, Воронеж областлари ва Қримга юборилгани ҳақида хабар берди. 8 апрел куни Conflict Intelligence Team (CIT) суриштирув гуруҳи ҳам ҳарбий қисмлар Ростовга юборилиши тўғрисида хабар берган, гуруҳ маълумотларига кўра, баъзи транспорт воситаларининг рақамлари берк бўлган. CIT тадқиқотида россиялик ҳарбийлар «Воронеждан жанубдаги полигонда ташкил этилган дала лагерида тўплангани, бу ерга камида иккита темир йўл станциясидан техникалар ташиб келинаётгани» ҳақида ҳам айтилган. CIT ўз тадқиқотлари учун фақат очиқ манбалардан фойдалангани, булар муаллифлар томонидан интернетга жойлаштирилган мобил телефонлар ва видеорегистраторлардаги ёзувлар эканини айтиб ўтган. Тадқиқот муаллифларининг тасдиқлашича, Воронеж областига келтирилган ҳарбий техникаларнинг катта қисми Марказий ҳарбий округга тегишли бўлиб, техникалар юзлаб ва минглаб километр масофалардан олиб келинган. 13 апрель куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россиянинг «ғарбий чегаралари»га иккита армия ва ҳаво-десант қўшинларининг учта бирлашмаси жойлаштирилганини тан олди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар «қўшинларнинг назорат текшируви»да қатнашяпти. Шунингдек, Шойгунинг таъкидлашича, Россия НАТОнинг «таҳдид солувчи ҳарбий ҳаракатлари»га жавобан «чоралар кўрмоқда». Вазир бу машғулотлар икки ҳафта ичида якунланишига ваъда берган. Машғулотми ёки бостириб киришга тайёргарлик? Халқаро масалалар бўйича Россия кенгаши эксперти Илья Крамник BBC рус хизматига берган интервьюсида Қора денгизда ўтказилаётган машғулотлар собиқ иттифоқ парчаланганидан кейинги даврда кузатилган энг йирик ҳарбий машғулотлар бўлаётганини қайд этган. Ғарбдагилар россиялик ҳарбийларнинг бу тариқа ҳаракатланишини жуда жиддий қабул қилган. Шу билан бирга, америкаликлар ва британияликларнинг русларнинг Қора денгиз флоти ҳаракатларига реакцияси турлича бўлди. Ўтган ҳафтада АҚШ Россия ва Украина ўртасидаги кескинлик авж олишига сабаб бўлмаслик учун иккита эсминецини Қора денгизга юбориш режасидан воз кечди. Бу ҳақда Politico нашри ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди. Қайд этилишича, бу кемалар россияликлар флотининг ҳаракатларига жавобан эмас, олдиндан қилинган режа бўйича Қора денгизга кириши керак бўлганди. Якшанба куни Буюк Британия Украина билан бирдамлик рамзи сифатида Қора денгизга иккита ҳарбий кема юбориши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Унга кўра, Қора денгизга эскадра мина ташувчиси ва фрегат (ҳарбий кема) Ўрта Ер денгиздаги Қироллик Ҳарбий-денгиз кучлари зарбдор гуруҳидан ажралиб чиқиб, Босфор бўғози орқали Қора денгизга йўл олиши режалаштирилган. Хабарларда бортида Россия кемаларидан таҳдид бўлган тақдирда, ёрдамга келувчи F-35 қирувчи самолётлари ва Мерлин вертолётлари жойлашган ҲМС Queen Элизабетҳ самолёт ташувчи кемаси уларни кузатиб бориши айтилди. Ҳарбий шарҳловчи Александр Гольц эса, Россиянинг ҳаракатларига Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўриш деб баҳо бермаслик кераклигини айтмоқда. У Қора денгизга Россиянинг бир неча флотларидан, шу жумладан, Каспий флотилиясидан кемалар жалб қилинган бўлса-да, бу кучлар десант тушириб, Украина қирғоқларини эгаллаш ёки плацдармни ушлаб туриш учун қодир бўлмаслигини таъкидлаб ўтган. Экспертнинг фикрича, барча десант воситалари жами бўлиб кўпи билан иккита денгиз пиёдалари батальонини қирғоққа туширишга қодир бўлиб, бу кучлар эса ҳужум операцияси ўтказиш учун етарли бўлмайди. Унинг сўзларига кўра, Қора денгизда кемалар фаоллиги, биринчи навбатда, расмий баёнотларда айтилганидек, ҳарбийларни ўқитишга қаратилган. Шу билан бирга, эксперт бунинг ортида сиёсий мақсадлар ҳам бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди. «Агар мамлакатда денгиз пиёдалари бўлса, улар қаердадир машғулот ўташи ва жойлаштирилиши керак. Ҳозирги ҳолатда, сиёсий вазият туфайли, уруш рўй берган ҳолда, қўшинларни Қримга, Қора денгизга туташган давлатларга туширишга қодирликларини намойиш этишди», дейди Гольц. Иш кучларни намойиш этишдан нарига ўтмаслигига унинг ишончи комил. BBC рус хизмати Россия мудофаа вазирлигига машғулотлар нега айнан ҳозир ўтказилаётганини сўраб мурожаат қилган ва жавоб кутмоқда.

Загрузка...

Загрузка...

Читайте на сайте

Другие проекты от 123ru.net








































Другие популярные новости дня сегодня


123ru.net — быстрее, чем Я..., самые свежие и актуальные новости Грайворона — каждый день, каждый час с ежеминутным обновлением! Мгновенная публикация на языке оригинала, без модерации и без купюр в разделе Пользователи сайта 123ru.net.

Как добавить свои новости в наши трансляции? Очень просто. Достаточно отправить заявку на наш электронный адрес mail@29ru.net с указанием адреса Вашей ленты новостей в формате RSS или подать заявку на включение Вашего сайта в наш каталог через форму. После модерации заявки в течении 24 часов Ваша лента новостей начнёт транслироваться в разделе Вашего города. Все новости в нашей ленте новостей отсортированы поминутно по времени публикации, которое указано напротив каждой новости справа также как и прямая ссылка на источник информации. Если у Вас есть интересные фото Грайворона или других населённых пунктов Белгородской области мы также готовы опубликовать их в разделе Вашего города в нашем каталоге региональных сайтов, который на сегодняшний день является самым большим региональным ресурсом, охватывающим все города не только России и Украины, но ещё и Белоруссии и Абхазии. Прислать фото можно здесь. Оперативно разместить свою новость в Грайвороне можно самостоятельно через форму.



Новости 24/7 Все города России




Загрузка...


Топ 10 новостей последнего часа в Грайвороне и Белгородской области






Персональные новости

123ru.net — ежедневник главных новостей Грайворона и Белгородской области. 123ru.net - новости в деталях, свежий, незамыленный образ событий дня, аналитика минувших событий, прогнозы на будущее и непредвзятый взгляд на настоящее, как всегда, оперативно, честно, без купюр и цензуры каждый час, семь дней в неделю, 24 часа в сутки. Ещё больше местных городских новостей Грайворона — на порталах News-Life.pro и News24.pro. Полная лента региональных новостей на этот час — здесь. Самые свежие и популярные публикации событий в России и в мире сегодня - в ТОП-100 и на сайте Russia24.pro. С 2017 года проект 123ru.net стал мультиязычным и расширил свою аудиторию в мировом пространстве. Теперь нас читает не только русскоязычная аудитория и жители бывшего СССР, но и весь современный мир. 123ru.net - мир новостей без границ и цензуры в режиме реального времени. Каждую минуту - 123 самые горячие новости из городов и регионов. С нами Вы никогда не пропустите главное. А самым главным во все века остаётся "время" - наше и Ваше (у каждого - оно своё). Время - бесценно! Берегите и цените время. Здесь и сейчас — знакомства на 123ru.net. . Разместить свою новость локально в любом городе (и даже, на любом языке мира) можно ежесекундно (совершенно бесплатно) с мгновенной публикацией (без цензуры и модерации) самостоятельно - здесь.



Загрузка...

Загрузка...

Экология в Белгородской области




Путин в Белгородской области

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в Белгородской области


Частные объявления в Грайвороне, в Белгородской области и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net