Жозе Моуринҳо «Реал Мадрид» бош мураббийлигига қайтиши кутилмоқда
«Реал Мадрид» клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуринҳо яна «Сантьяго Бернабеу»га қайтиши мумкин. Мадридликлар президенти Флорентино Перез айни дамда «Бенфика»ни бошқараётган мутахассисни жамоага қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳозирги бош мураббий Алваро Арбелоа жамоанинг муваффақиятсиз натижалари сабабли истеъфога чиқарилиши кутилмоқда. Перез айнан «Махсус» лақабли мураббий таркибни инқирозли ҳолатдан олиб чиқишига ишонмоқда.
Моуринҳонинг «Бенфика» билан шартномасида товон пули ҳақидаги банд мавжуд бўлиб, бу унинг Мадридга ўтишини осонлаштиради. Агар Арбелоа яқин вақт ичида натижаларни яхшилай олмаса, португалиялик мутахассис иккинчи марта «қироллик клуби» бошқарувини қўлга олади.