Starlink фаол фойдаланувчилари биринчи чоракда икки баробар ортди
Элон Маскнинг "SpaceX" компаниясига тегишли бўлган "Starlink" сунъий йўлдош операторининг ойлик фаол фойдаланувчилари (MAU) ва илова юклаб олишлари сони ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан икки баравардан кўпроқ ошди. "Apptopia" таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, ушбу ўсиш тенденцияси кетма-кет тўрт чорак давомида кузатилди. Бу ҳақда 3dnews.ru хабар беради.
Кенгайиш ҳам ривожланган, ҳам ривожланаётган бозорлар ҳисобига амалга оширилмоқда. Бразилия сезиларли ўсиш кўрсатиб, фаол фойдаланувчилар базасини беш баравар оширди ва барча обуначиларнинг 13 фоизини ташкил этди. Аргентинада ҳам фойдаланувчилар сони 159 фоизга ошди. АҚШда эса иловани юклаб олишлар биринчи чоракда рекорд даражадаги 1,2 миллионга етиб, ўтган йилги кўрсаткичлардан уч баравар ошди.
Ушбу кескин ўсиш "SpaceX" компаниясининг потенциал оммавий акция чиқаришига тайёргарлик кўраётган пайтга тўғри келди. Инвесторлар "Starlink"ни компаниянинг тахминан 1,75 триллион долларга баҳоланган қийматининг асосий драйвери деб ҳисоблашмоқда. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, операторнинг ўтган йилги даромади 11,4 миллиард долларни ташкил этган.
Февраль ҳолатига кўра жами обуначилар сони 10 миллиондан ошгани сабабли, инвесторлар "SpaceX" ривожланишининг кейинги босқичи орбитал маълумотлар марказларини яратишни ўз ичига олиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.