Компани: "Реал"ни енгиш жуда эмоционал кечди...
“Бавария” бош мураббийи Венсан Компани “Реал Мадрид”га қарши ўйиндан сўнг (4:3) учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, бу баҳс юқори ҳис-туйғулар ва кескин вазиятларга бой бўлган.
Компанига кўра, жамоа ўйин давомида тўпга эгалик қилиш борасида устунлик қилган ва ҳар дақиқада гол уриш имконияти борлигини ҳис этиб турган:
"Ўйин жуда ҳиссиётларга бой ўтди. Биз тўпни кўп назорат қилдик ва доим гол уришимиз мумкинлигини ҳис қилдик,” — деди у.
Бироқ у “Реал”ни ҳеч қачон етарлича осон рақиб деб бўлмаслигини алоҳида қайд этди. Унинг айтишича, мадридликларда тезкор ва ўта хавфли футболчилар мавжуд:
"Бироқ «Реал» — барибир «Реал», уларда хавф яратадиган жуда тез футболчилар бор,” — деди у.
Мураббий жамоа руҳиятини алоҳида мақтади. У футболчилар қийин вазиятларда ҳам психологик жиҳатдан барқарор бўлганини, синовли лаҳзалардан чиқиб кета олганини таъкидлади. Шунингдек, мухлислар қўллаб-қувватлаши ҳам ғалабада муҳим омил бўлганини айтди:
"Йигитларимиз руҳий жиҳатдан кучли эди ва қийин вазиятлардан чиқиб кета олди. Мухлислар ҳам бизга катта ёрдам берди,” — деди у.
Компани фикрича, “Бавария” ўйин давомида хотиржамликни сақлаб, ўз имкониятларини сабр билан кутган. Айнан шу ёндашув охир-оқибат натижа берган:
“Биз хотиржамликни сақладик ва ўз пайтимиз келишига ишондик. Йигитлар бу ғалабага тўлиқ лойиқ эди,” — деди у.
Маълумот учун, мюнхенликлар эндиликда Чемпионлар лигаси ярим финалида Пари Сен-Жерменга қарши майдонга чиқади. Бу баҳс янада кескин ва кутилмаган бурилишларга бой бўлиши кутилмоқда.