“Чорбоғ” сув омбори қирғоқларида одам суяклари топилди
Бош прокуратурага кўра, ушбу қирғоқда бир неча йиллар аввал “Безгати боғ” қабристони бўлган.
“Чорбоғ”да сув сатҳининг кўтарилиши натижасида қабристон сув остида қолиб кетган. Ҳозирда сув сатҳи пасайгани сабаб, одам суяклари юзага чиқиб қолган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.