Юнусободда 5 мингга яқин хонадон вақтинча газсиз қолади
Гап шундаки, тумандаги 5 та ҳудуд чегарасига ўрнатилган “счётчик”ларни давлат қиёсловидан ўтказиш режалаштирилган.
Шу сабабли бугун соат 10:00 дан 18:00 гача “Ҳасанбой”, “Исломобод”, “Шарқ ҳақиқати”, “Катта Ҳасанбой” маҳаллаларидаги жами 4 600 та уй ва 105 та улгуржи истеъмолчилар вақтинча газсиз қолади.