Фазлиддин Ғоибназаров тўлиқ 10 раунд давом этган жангда ғалаба қозонди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: «Оламспорт» Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров (11-1, 6 КО) 2 декабрь, жума куни Тошкентда ўтган бокс оқшомида жанг қилди. Мусобақанинг асосий жангида Ғоибназаровга Жамшид Каримов (10-1, 7 КО) рақиб бўлди. Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги жанг тўлиқ 10 раунд давом этди. Ғоибназаров кўплаб раундларни ўз фойдасига ҳал қилишга эришди. Якун ҳакамлар бир овоздан Фазлиддиннинг ғалабасини қайд этди — 99-91, 96-94, 99-91. Қолган жангларда қуйидаги натижалар қайд этилди: - Ованнес Бачков (Арманистон) муддатидан аввал Маркос Гонсалес Барразани (Мексика) таслим этди; - Жоно Керрол (Ирландия) очколар эвазига Жеймс Чережини (Руминия) мағлубиятга учратди; - Мужибулло Турсунов (Ўзбекистон) техник нокаут эвазига Шоҳрух Кенжаевни (Ўзбекистон) мағлуб этди; - Нурим Дилшад (Қозоғистон) очколар эвазига Фаррух Арслоновни (Ўзбекистон) ютди; - Ион Костин (Руминия) техника нокаут билан Александр Ионитани (Руминия) мағлуб этди; - Ислом Мўминов (Ўзбекистон) 1-раундда Асилбек Ваҳобовни (Ўзбекистон) нокаутга учратди; - Анвар Туропов (Ўзбекистон) очколар ҳисобига Асан Маҳмудовни (Қозоғистон) ютди; - Суҳроб Қаюмов (Ўзбекистон) техник нокаут эвазига Довуд Маҳкамовдан (Тожикистон) устун келди; - Берекет Таиров (Қозоғистон) техник нокаут билан Жакипбек уулу Жаркинбекни (Қирғизистон) енгди.