«Қамчиқ» довонида юк автомобили ағдарилиб, йўлни беркитиб қўйди (видео)
Бу ҳақда ФВВ хабар берди. автоҳалокат бугун, 18 ноябрь куни соат 19:25 да «Қамчиқ» довонининг 229,2 км юз берган. «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «DAF» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига ағдарилган ва йўлни беркитиб шу йўналишдаги ҳаракатни тўхтатиб қўйган. Юк машинасида ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Воқеа […]
Бу ҳақда ФВВ хабар берди. автоҳалокат бугун, 18 ноябрь куни соат 19:25 да «Қамчиқ» довонининг 229,2 км юз берган.
«Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «DAF» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига ағдарилган ва йўлни беркитиб шу йўналишдаги ҳаракатни тўхтатиб қўйган. Юк машинасида ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Воқеа жойига зудлик билан «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари етиб борган. Вазият оқибатлари махсус техникалар ёрдамида бартараф этилган.
Таъкидланишича, довон йўли автомобиллар ҳаракати учун очиқ, икки томонлама ҳаракат давом этмоқда.