Мигель Альварес: "Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Coca Cola Суперлиганинг 18-тури доирасида "Сурхон" - "Насаф" учрашувидан кейин мезбон жамоа янги бош мураббийи Мигель Альварес ўз фикрларини билдирди. - Менимча бугун яхши футбол намойиш қилдик. Рақобатбардош жамоа бўлиб, бирдам ҳаракат қила олдик. "Насаф" жамоаси бўш ҳудудларни топишга қийналди. Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. 0:0 пайтида яхши вазиятдан фойдалана олмадик. Ўзимиздан фахрланишимиз керак. "Насаф" бош мураббийи ҳамда Марко Станоевич ўйиндан кейин бизни мақтаб ўтишди. Олдимизда "Локомотив", "Қўқон-1912"га қарши ўйинлар бор. Буни яхши ўтказиш учун қаттиқ машғулотлар олиб борамиз ва олдинга ҳаракат қиламиз.