Конор МакГрегор қачон октагонга қайтади? Менежери жавоб берди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Конор Макгрегор қачон октагонга қайтиши борасида унинг менежери Тим Симпсон маълумот берди. "Конор кейинги йили катта қайтиш йўлида ҳаракат қиляпти. Ҳозир ҳаммаси идеал тарзда кетмоқда. Унинг оёғи аста-секин тузалмоқда. Шубҳасиз, Конор фаолиятини тугатгани йўқ. У ҳар куни икки марта машғулотлар ўтказяпти. У бутун жамоаси билан бирга ва доим олдида мураббийлар - фитнес, соғлик, физиотерапия, бокс билан шуғулланадиган йигитлар бор. У жуда жиддий машқларни бажаряпти, қаттиқ ишламоқда. Конор ажойиб "форма"да. Фақат унинг оёғи нормал ҳолатга қайтиши учун баъзи ишларни қилиш керак".