Лукашенкога бағишланган «Саша 3%» ва «Лука» стикерлари Беларусда экстремистик деб эълон қилинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Минск марказий округ суди Telegram’да Александр Лукашенкога бағишланган «Саша 3%» ва «Лука» номли иккита стикерлар тўпламини «экстремистик» материаллар деб топди. Ушбу маълумот Беларусь Ахборот вазирлиги сайтида эълон қилинган экстремистик материаллар рўйхатида пайдо бўлди, деб ёзади «Еврорадио». Фото: Скриншот Фото: Скриншот «РИА Новости»нинг қайд этишича, бу Беларусда стикер тўпламлари «экстремистик» материаллар сифатида таснифланган биринчи ҳолат. 2020 йилда, Беларусдаги президентлик сайловлари олдидан интернетда «Саша 3%» мемлари пайдо бўлган эди, улар онлайн сўровларда атиги 3 фоиз респондентлар Александр Лукашенкога овоз беришга тайёрлигини билдирганидан сўнг тарқалган ва оммалашган. Президентлик сайлови якунларига кўра, Беларусь Марказий сайлов комиссияси Лукашенкони ғолиб деб эълон қилди, шундан сўнг мамлакатда оммавий норозилик намойишлари бошланди.