Тошкентда тезликни оширган Cobalt йўл четидаги бетон устунга бориб урилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 30 май куни бошқарувни йўқотган Cobalt йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди. Қайд этилисича, ҳолат шу куни соат тахминан 06:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида юз берган. Ҳайдовчи Ф.Б. (24 ёшли) Cobalt автомашинасида ҳаракатланаётиб тезликни ошириш оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон устунга урилган. ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар аниқланмади. Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.