Қозоғистонда Рамазонда жамоат транспорти тунда ҳам ишлайди
2 апрелдан муқаддас Рамазон ойида Қозоғистон пойтахтида мусулмонлар учун махсус бепул йўналишлар тақдим этилади, деб хабар беради Казинформ.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида йўналишлар таровиҳ намози тугагандан сўнг шаҳардаги масжидлардан бир неча йўналишда қатнайди. Маршрутлар шаҳарнинг йирик масжидларидан кечаси соат 01:00 гача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, пандемия бошланганидан бери биринчи марта Рамазон ойи аксарият мусулмон мамлакатларида ковид чекловларисиз ўтмоқда.
islam.ru