Ота фарзанди учун таъминот пулини аввалдан тўлаб қўйди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мажбурий ижро бюросининг Паркент туман булими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчик туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Д.Тулаевдан, ундирувчи М.(Тулаева) Риззаева фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди учун даромадининг 4/1 қисми миқдорида алимент тўлаш бўйича ижро ҳужжати мавжуд эди. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ота 1 нафар фарзандининг вояга етгунига қадар ундирилиши лозим бўлган 44.000.000 (қирқ тўрт миллион) сўм алимент пулларини олдиндан тўлаш таклифини билдирди. Ундирувчининг розилиги асосида мазкур миқдордаги маблағ унинг номига очилган махсус пластик картасига ўтказиб берилди.