Тошкент вилоятида йигит барча жойда чироқ ўчганидан фойдаланиб, банкоматни ўмармоқчи бўлди
Кеча, 25 январь куни Ўзбекистонда электр энергияси билан боғлиқ муаммо юзага келганда Тошкент вилоятида йигит банкоматни ўмармоқчи бўлди.
Маълум бўлишича, соат 20:10ларда Янгийўл тумани Самарқанд кўчасида 22 ёшли йигит Давр банкка тегишли бўлган банкоматни ўмармоқчи бўлган.
Йигит ҳодиса жойида ушланган. Ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.