Ўзбекистонда мавжуд иссиқлик ва гидроэлектр станцияларининг фаолияти 80 фоизга тикланди
Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, амалга оширилган барча чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиздаги мавжуд иссиқлик ва гидроэлектр станцияларининг фаолияти 80 фоизга тикланди.
Ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми етарли эмаслигига қарамай, мутахассислар ушбу қувватларни бутун мамлакат бўйлаб тақсимлашга ҳаракат қилмоқдалар. Бунда, биринчи навбатда, аҳоли ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни электр энергияси билан таъминлашга ҳаракат қилинмоқда. Шу билан бирга, электр энергиясини етказиб беришда якка тартибдаги узилишлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб гидроэлектр станциялари фаолияти тикланган эди. Айни пайтда уларнинг ишлаб чиқариш қуввати максимал даражада электр энергияси таъминоти тизимига етказиб берилмоқда.