Чехиядаги автострадада 40 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Чехияда Прага йўналишидаги Д5 автострадасининг 33-километрида 20 январь куни катта йўл транспорт ҳодисаси юз берди ва бирйўла 40 та автомобиль бир-бирига урилди. Бу ҳақда Сeska televize хабар берган. Авария оқибатида олти нафар одамга талафот етган. Хабарга кўра, ЙТҲда жабрланганларнинг уч нафари вертолётда Прагадаги шифохонага етказилган. Фото: Twitter Фото: Twitter Автоҳалокат юз берган жойга фавқулодда хизматлар ходимлари етиб келган, қутқарувчилар вертолёти ҳам сафарбар этилган. ЙТҲ туфайли Прагага олиб борадиган йўл вақтинча ёпилиб қолган. Фото: Twitter Фото: Twitter Фото: Twitter