Январ ойи давомида об-ҳаво қандай ўзгариши эълон қилинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Гидрометеорология хизмати 2022 йил январ ойида кутиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди. Бу йилнинг январ ойи нисбатан илиқ, аммо ёмғирли об-ҳаво билан бошланди. Республика ҳудуди бўйича деярли ҳар куни ёмғир, тоғларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилган. 7 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик тўхтади. Фақат Тошкент, Сурхондарё вилоятларида эрталаб, Фарғона водийсида кун давомида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида бироз қор ёғади. 8-14 январда республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 9-12 январда ҳаво ҳарорати кечалари 2° совуқ-3° илиқ, кундуз кунлари 3-8° илиқ, баъзи жойларда 10-12° илиққача, 13-14 январда кечалари 0-5° илиқ, кундуз кунлари 8-13° илиқ атрофида бўлади. Январ ойининг иккинчи ярмида ҳарорат кечалари 0-5° илиқдан 3-8° совуққача, кундуз кунлари 8-13° илиқдан 0-5° илиққача, шимолда кечалари 0-5° совуқдан 10-15° совуққача, кундуз кунлари 3-8° илиқдан 0-5° совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Иккинчи ўн кунликнинг бошида ва учинчи ўн кунликнинг айрим кунларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.