Чет эл корхонаси фойдасига 156,4 млн. сўм қарз ва 8,3 млн. сўм пеня ундирилди
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 05.10.2020 йилдаги 2004/631-сонли ижро варақасига асосан Қува туманида фаолият кўрсатиб келаётган қарздор “Соғлом” хусусий фирмасидан “Asklepiy” МЧЖ шаклидаги чет эл корхонаси фойдасига 156 455 325 сўм қарздорлик ва 8 340 681 сўм пеня ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Қува туман бўлими томонидан қарздор “Соғлом” хусусий фирмаси раҳбари қарздорликни бартараф этиш ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан қарздорликни бартараф этишни сансалорликка солиб келган.
Шундан сўнг мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилиб “Соғлом” хусусий фирмаси банк ҳисобрақамларига банд солингач қарздор қарздорликни тўлаб беришга мажбур бўлган. Пул кўчириш орқали 156 455 325 сўм қарз ва 8 340 681 сўм пеня ундирувчи “Asklepiy” МЧЖ шаклидаги чет эл корхонасига ўтказиб берилган.