Айрим соҳаларга дипломсиз ҳам ишга кириш мумкин бўлади — Президент
Айрим соҳаларга дипломсиз ҳам ишга кириш мумкин бўлади — Президент
Бугунги кунда олий маълумот талаб қилинадиган 80 мингга яқин бўш иш ўринлари бор. Мисол учун, транспорт, геология, қишлоқ хўжалиги, маданият, спорт соҳаларида билим ва малакаси етарли бўла туриб, олий маълумоти йўқлиги учун минглаб ёшларимиз ишга кира олмаяпти.
Шу боис олий маълумот талаб этадиган касб ва лавозимлар қайта кўриб чиқилиб, уларнинг камида 150 таси бўйича бундай талаб бекор қилинади, деди Шавкат Мирзиёев.