Россияда жаҳонга машҳур Dolce & Gabbana бренди гейларни тарғиб қилганликда айбланди
![Россияда жаҳонга машҳур Dolce & Gabbana бренди гейларни тарғиб қилганликда айбланди](https://gdb.rferl.org/2693BF72-8FE1-4328-B55A-580CC2AD8389_w800_h450.jpg)
Москва вилояти Ички ишлар вазирлиги Dolce & Gabbana брендини ўсмирлар ўртасида гомосексуализмни тарғиб қилишда айблаб, маъмурий баённома тузди.
Айбловга Инстаграмдаги Dolce & Gabbana бренди реклама ролигида икки қизнинг бир-бири билан ўпишгани сабаб бўлган.
Аввалроқ Россия думасининг “Ягона Россия” фракцияси депутати Михаил Романов Ички ишлар вазирлигидан мазкур видеороликнинг миллий қонунчиликка мутаносиблигини текширишни талаб қилган эди.
Италиянинг Dolce & Gabbana ширкати мазкур ролик гейлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига қарши курашувчи TrevorProject ташкилотини қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилганини билдирган эди.