Қирғизистонда COVID-19дан бир кунда 8 киши вафот этди
Қирғизистонда 26 май ҳолатига кўра, сўнгги бир сутка ичида 8 киши коронавирусдан ҳалок бўлди. 207 кишида вирус аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, бу билан мамлакатда коронавирус илк бор аниқланган 2020 йилнинг март ойидан то шу кунгача COVID-19дан ўлганлар сони 1773 кишига етди.
Расман билдирилишича, пандемия бошланганидан бери 103 207 киши коронавирусга чалинди, 96765 киши соғайди.
Айни пайтда касалхоналарда 1596 киши даволанмоқда. Улардан 84 нафарининг аҳволи ўта оғир.