Энди ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси билан банк хизматларидан фойдаланса бўлади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжатга асосан ID-карта ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда ҳам банк хизматларидан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланди. Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 22 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID–карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6065-сонли Фармонига асосан 2021 йилдан бошлаб идентификация ID-карталарини бериш тизими жорий этилган.