42 та шартномадаги 132,4 млн. сўм қарздорлик мудофаа бўлимига ундириб берилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтоҳур туманлараро судининг суд буйруқларига асосан, қарздор фуқаролардан ундирувчи Шайхонтоҳур туман мудофаа ишлари бўлими фойдасига шартнома асосида вужудга келган қарздорликларни бартараф этиш мақсадида, бўлим давлат ижрочиси А.Алланазаров томонидан жорий йилнинг январь ойи мобайнида жами 42 та ижро ҳужжатлари бўйича 132 млн. 462 минг. 420 сўм пул маблағлари тўлиқ ундирилиб, ундирувчи давлат идораси ҳисоб-рақамига ўтказиб берилди.