Россияда Навальний тарафдорларининг намойишлари бўлиб ўтмоқда
31 январь куни ўн минглаб россиялик ҳибсда сақланаётган мухолифат етакчиси Алексей Навальнийни озод қилиш талаби билан намойишга чиқди.
Намойишлар арафасида полиция коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловларни бузганлар ҳибсга олиниши ҳақида огоҳлантирди.
Навальний тарафдорлари мамлакатнинг 142 та шаҳарда митинг ўтказишни режалаштирилган.
Энг йирик намойиш Москвада бўлиб ўтади. Пойтахт турғунлари Федерал хавфсизлик хизмати қароргоҳи қаршисидаги Лубянка майдонида ва президент маъмурияти офислари жойлашган Старая майдонида тўпландилар.
Москва полицияси пойтахтда «рухсат берилмаган» намойишлар арафасида ҳаракатланиш чекланиши ва етти марказий метро станцияси ёпилишини эълон қилган.
Дастлабки митинглар Узоқ Шарқ ва Сибирь минтақаларида бўлиб ўтди. «ОВД-Инфо» мустақил нашри Владивосток шаҳрида камида 30 киши ва бошқа шаҳарларда бир неча журналист қўлга олинганини хабар қилди.