Кейинги ҳафталарда янада кўпроқ мамлакатга COVID-19 вакцинаси етиб боради
Кейинги уч ҳафта давомида Покистон, Эрон, Украина, Грузия ва Германияга COVID-19 вакцинаси партиялари етиб боради.
Покистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ўртача ва паст даромадли давлатлар учун мўлжалланган COVAX дастури доирасида 17 миллион доза AstraZeneca вакцинасини олади.
Айни дастур доирасида Украинага 170 минг доза Pfizer-BioNTech вакцинаси юборилади.
Эрон Россиянинг Sputnik V вакцинасининг биринчи партиясини 4 февралгача олишни кутмоқда.
Февраль ойининг охиригача Грузияга Pfizer вакцинасининг биринчи партияси етиб боради.
Бу орада Германия ҳукумат Pfizer, Moderna ва AstraZeneca келгуси уч ҳафта давомида мамлакатга камида 5 миллион доза вакцина етказиб беришини маълум қилди.