27 ёшли футболчи оёғидан айрилди
«Хиервос Чалько» клубининг мексикалик футболчиси Родриго Куевас бахтсиз ҳодиса туфайли оёғидан айрилди, деб хабар берди “ESPN”.
Қайд этилишича, футболчини уйда электр токи урган.
CОVID-19 пандемияси туфайли Куевас Мехико шаҳридаги бирон бир касалхонага ётқизилмаган. Шунда дўстлари унга бошқа шаҳардаги тиббий муассасада даволанишни ташкил қилишда ёрдам беришган.
Вақтида кўрсатилмаган ёрдам сабаб футболчи оёғидан айрилган.