БОШ ОҒРИСА, НИМА ҚИЛИШ МУМКИН ЭМАС?
Бош оғриса, аввало, осойишталик талаб этилади.
Бош оғриганда асло уқаламаслик керак. Нега деганда, оғриқ вақтинчалик босилса-да, кейинчалик зарар қилиши мумкин.
Бош оғриғида яхшиси оёқ кафтини уқалаб, муштлаш кўмак беради.
Мабодо, бош сурункали равишда оғриб турса, кунига 2 марта 50 мл.дан қизил картошка шарбатини ичиш фойда қилади.
Оғриётган бошга банан пўчоғини қўйилса, оғриқни енгиллаштиради.
Ёнғоқнинг яшил пўстлоғини олиб, майдаланади. Уни хина билан қориштириб, бош соҳасига суртилса, оғриқни даф этишда асқатади.
Бош оғриғини даволашда тоғрайҳон(душица) ўсимлиги асосидаги дамлама малҳам бўла олади. Буни тайёрлаш учун 2 чой қошиқ майдаланган тоғрайҳони ўти устига 400 мл. қайноқ сув қўшилади, ярим соат дамланади. Кейин дока орқали сузилиб, дамлама билан бош ювилади.
Soglom Hayot