"Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов легионерга айланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов фаолиятини БАА чемпионатида давом эттиради. Ҳамдамов расман Дубайнинг "Ал Наср" клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар тарқатди. Достон янги жамоаси билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. БАА премьер лигасида 12та турдан кейин "Ал Наср" 24 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.