Саудия Арабистонига киришга қўйилган тақиқ бекор қилинди
Саудия Арабистони коронавируснинг янги штамми тарқалгани сабабли жорий этилган мамлакатга кириш тақиқини 3 январь куни бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ вакилларига таяниб, Saudi Press Agency хабар берди, деб ёзмоқда «РБК».
Тақиқ маҳаллий вақт билан соат 11:00 да бекор қилинади. Саудия Арабистони фуқароси бўлмаган шахслар коронавируснинг «британча» штамми бўлмаган исталган мамлакатда камида 2 ҳафта бўлган тақдирда киришлари мумкин. Шунингдек, улар COVID-19’га ПЗР-тест топшириши лозим.
Вируснинг янги тури тарқалган мамлакатда бўлган фуқаролар эса 3 кун 14 кунгача карантин ўташлари керак. Улар ПЗР-тестини икки марта — биринчисини мамлакатга кираётганда, иккинчисини — карантиндан чиққандан кейин топширишлари лозим.