Ўта махфий: АҚШда сирли тарзда 6 тонна оғирликдаги сунъий йўлдош учирилди
Қўшма Штатларда “United Launch Alliance” компанияси томонидан Канаверал бурнидан АҚШ космик разведкаси миллий агентлигининг махфий “NROL-101” сунъий йўлдоши билан оғир “Atlas V” ракетаси учирилди.
Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қизиғи шундаки, миллиард долларга баҳоланган сунъий йўлдошнинг мақсади, орбитаси, ҳажми ва бошқа хусусиятлари ҳақида умуман маълумот йўқ.
Ушбу турдаги сунъий йўлдошларнинг вазифаси ва имкониятлари ўта махфий.
Хабарларга кўра, оғирлиги олти тоннагача бўлган оғир космик кема “NROL-101” электрон разведка сунъий йўлдошидир.