Расмий хабар: U-19 Осиё чемпионати 2021 йилнинг март ойида Ўзбекистонда бўлади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати пандемия туфайли номаълум муддатга қолдирилганди. ОФК бугун ушбу мусобақа 2021 йилнинг 3-20 март кунлари Ўзбекистонда ўтишини эълон қилди. U-19 Осиё чемпионати-2020 гуруҳлари: "A" гуруҳи: ЎЗБЕКИСТОН, Индонезия, Камбоджа, Эрон. "B" гуруҳи: Жанубий Корея, Япония, Ироқ, Баҳрайн. "C" гуруҳи: Саудия Арабистони, Австралия, Вьетнам, Лаос. "D" гуруҳи: Қатар, Тожикистон, Малайзия, Яман.