«Mitsubishi» хатлангач, корхона фойдасига 450 млн. сўмдан зиёд қарздорлик тўлаб берилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Тошкент шаҳар иқтисодий судининг жорий йил 7 сентябрдаги ижро варақасига асосан қарздор “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти ҳисобидан “Techno Trading System” корхонаси фойдасига 468 млн. 334 минг 224 сўм асосий қарз ва 4 млн. 683 минг сўм давлат божи ундириш белгиланган. Ижро ҳужжати юзасидан қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлса-да, қарздорлик бартараф этилмагач, мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, жамиятнинг балансида бўлган MITSUBISHI NATIVA ҳамда NEXIA русумли автомашиналари хатлаб олинди. Шундан сўнг қарздорлик тезда бартараф этилди.