Фарзандлар она бағрига қайтарилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Нуроталик З.Розиқова ўн бир йил муқаддам оила қурган. Ўтган вақт мобайнида оилада 3 нафар фарзанд дунёга келган. Афсуски, ота-онанинг келишмовчиликлари сабаб ушбу оила пароканда бўлди. Фарзандлар эса сарсон. Уларнинг тарбиясига қайғурадиган кимса қолмади. Шундай вазиятда она судга мурожаат қилди. Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди вояга етмаган фарзандлар – 2010 йилда туғилган З.Раззоқова, 2013 йилда туғилган Г.Раззоқова ҳамда 2015 йилда туғилган О.Раззоқовларни онанинг тарбиясига олиб бериш ҳақида қарор қабул қилди. Ушбу қарор МИБ Нурота туман бўлимига келиб тушгач 3 нафар бола онанинг тарбиясига олиб берилди.