Зилзила ҳақида маълумот берувчи мобиль илова яратилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
«Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–4794, 30.07.2020 й) қабул қилинди. Қарор билан: сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хафвсизликни таъминлаш соҳасидаги масъул давлат органлари белгиланди. Ҳукумат таркибий тузилмасида ушбу соҳани мувофиқлаштувчи шўъба ва тегишли жамғарма ташкил этилди. Қарорга кўра: 2021 йил 1 апрелдан сейсмик фаол ҳудудда жойлашган мавжуд бино ва ишоотлар, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолашга хизмат қилувчи; 2021 йил 1 майдан янги қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмий даражаси кабиларни назарда тутувчи электрон техник паспортлар шакллантирилади. Шунингдек, қарорга мувофиқ: 2021 йил 1 апрелга қадар аҳолига содир бўлган зилзила бўйича тўлиқ маълумот берувчи мобиль илова яратилади. 2020 йил 1 ноябрга қадар барча сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини баҳолаш бўйича экспресс услубиёт ишлаб чиқилади. Қарор билан Республикада сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури қабул қилинди.