ЎЛГАНЛАРНИНГ СУРАТИ ТИРИКЛАРГА ЗИЁН ЕТКАЗАДИМИ?..
Дунё психологлари оламдан ўтиб кетганларнинг суратларини хотира сифатида сақлаш зиён келтиришини айтишмоқда. Эзотериклар ҳам шу фикрда. Уларнинг айтишича, ўлиб кетган одамнинг суратига ҳар боққанда, одам фойдали энергия йўқотади. Чунки ўлганларнинг сурати тирикларга салбий таъсир ўтказиб, уларда мавжуд энергетикани сўриб олади.
Хотира учун сақланган суратларни асло деворга осиш керак эмас. Қолаверса, сиз ўлиб кетган яқинингизнинг суратларини хотира учун олиб қўйган бўлсангиз, у сизга зиён етказишини истамасангиз, уни кечиринг. Суратга камроқ тикилинг. Имкон бўлса, бундай суратларни қора халтага жойланг-у, беркитиб қўйинг.
— Марҳумлар икки дунё орасида кезади, — дейди эзотериклардан бири. — Улар тез-тез яқин инсонларини йўқлаш учун ерга тушади. Жасади кўмилган қабрдан хабар олади. Дуолар кутади. Агар яқинларидан кимдир унинг тирикликдаги суратига тез-тез тикилиб ўтиришга одатланса, билингки, бу одамнинг руҳий ҳолатига, эмоционал балансига путур етади. Саломатлигидан айрилиши ҳам ҳеч гап эмас. Янада аниқроқ айтсак, марҳум энг севимли инсонини у дунёда ҳам соғиниб яшайди. Ана шу нарса суратга тикилиб ўтирадиган, ўзи соғинган инсонни тезроқ ўз ёнига чақиришга ундайди. Бунинг учун марҳум яқинининг энергетикасини сўриб олиш, саломатлигига зиён етказиб бўлса-да, ўз дунёсига олиб кетиш пайида бўлади.
Оллоҳ барчамизга узоқ умр берсин!
Астағфирилло!!!
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади