Яна бир хайрли ташаббус!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 28 май куни ўтказилган иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда, бир қатор амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб берилган эди.