КАЛУГАДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК НАРКОДИЛЕРЛАР СУДЛАНАДИ…
Россиянинг Калуга шаҳар суди ўзбекистонлик бир неча муҳожирлар устидан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқа бошлади. Тергов материалларида айтиладики, муҳожирлар 2019 йил август ойига қадар наркотиклар олди-сотдиси билан фаол шуғулланган. Қўлга олиш чоғида уларнинг ёнидан 400 грамм героин топилган.
Наркодилерлар камида 20 йилдан муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.