ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИК, ТУЗАЛГАНЛИК ВА ЎЛИМ КЎРСАТКИЧИ… (ЖАДВАЛ)
Шу йилнинг 3 июль куни мамлакатимизда 318 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 273 нафари Карантин муассасаларида, 45 нафари аҳоли орасида (шундан 37 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида) аниқланган.
Аввал хабар қилганимиздек, бугун юртимиз тиббиёт муассасаларида 217 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 212 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар) соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 9396 нафар бемордан 6251 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3116 нафар бемордан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 41 926 нафар, стационар карантинда эса 22 438 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.