Тошкентда мотоцикл ва юк автомобили иштирокида ЙТҲ юз берди
Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида мотоцикл ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, 26 июнь куни соат 05.10 да Мирзо-Улуғбек туманидаги кичик халқа автомобиль йўлида 35 ёшли Б.С. бошқарувидаги Yamaha русумли мотоцикл 46 ёшли Х.У. бошқарган Shacman юк автомобили билан тўқнашган.
Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида мотоцикл ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳозирда тўқнашув сабаблари аниқланмоқда. Тахминий сабаб: юк автомобили ҳайдовчиси тўсатдан йўналишни ўзгартирган ва бурилиш вақтида ҳаракат устуворлигига эга бўлган мотоциклни пайқамай қолган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмига (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) мувофиқ жиноий иш қўзғатилди.